“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”

“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.

Маълумки, 1993 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.
Сана муносабати билан Элликқалъа туманидаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон мадҳиялари билан бошланди.

Шундан сўнг туман ҳокими С. Авезов сўзга чиқиб байрам билан барчани муборакбод этиб шарафли касбларида омад ва зафарлар тилади.

Тадбирда Элликқалъа тумани Мудофаа ишлари бўлимида фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ватан ҳимоячилари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шундан сўнг туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди.