Элликқалъа тумани Халқ депутатлари Кегашидаги 17-сонли «Ал-Хоразмий» сайлов округи депутати, И.Ходжаниязовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати И.Ходжаниязов томонидан ўз сайловчиларига амалга оширилган ишлари бўйича ҳисобот берди.
Ҳусусан, ўтган 2022 йил давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларининг барчасида иштирок қилиб, сайловчилар билан 8 марта учрашув ўтказилган. Учрашувлар давомида сайловчилардан 12 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал этилишига эришилди. Ушбу мурожаатлар юзасидан депутат томонидан 5та депутатлик сўрови юборилган.
Учрашувда И.Ходжаниязов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-408-сонли Қарори мазмун-моҳиятини тушунтирди.
Учрашув давомида «Сахтиён» ШФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан мурожаатлар бўлиб, ушбу мурожаатларга тушунтиришлар берилди ва ечими юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Сайловчилар депутат И.Ходжаниязовнинг ҳисоботини тингладилар ва мақулладилар.