Элликқалъа тумани  ҳокими С.С. Авезовнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги!

Элликқалъа тумани  ҳокими С.С. Авезовнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги!

Элликқалъа тумани  ҳокими С.С. Авезовнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги!

Ассалому алайкум, қадрли элдошлар!

Ҳурматли ҳарбий хизматчилар  ва азиз ёшлар!

Авваламбор, Сиз, азизларни бутун юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганининг 31 йиллиги билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман!

Мана шу қутлуғ айёмда жонажон Ватанимизга садоқат, азму шижоат каби эл-юртимизга хос юксак фазилатларнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини, улар ҳаётимизда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини янада теран англаймиз ва ўзининг машаққатли фаолияти билан буни амалда исботлаб келаётган сиздек ғоят олижаноб касб эгаларини шарафлаймиз.

Биз ҳар гал бу байрамни нишонлар эканмиз, беихтиёр, бугунги тинч ва осойишта ҳаёт қадрини, Ватан туйғусини, эл-юрт олдидаги фарзандлик бурчимизни теранроқ англаймиз, тинчликни, она диёримиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканини юракдан ҳис этамиз.

Азиз дўстлар!

Ҳурматли Президентимизнинг кейинги йилларда амалга оширган туб ислоҳотлари туфайли тарихан қисқа даврда Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор ва ихчам миллий армияни ташкил этишга эришилмоқда

“2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг Еттинчи йўналишида мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш ҳамда дунёда ва минтақамизда вужудга келаётган бугунги мураккаб ва таҳликали вазиятда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бағишлаган, халқимиз фахрига айланган жасур ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш устувор вазифа қилиб белгиланган.

Чиндан ҳам, соҳа ривожида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, Ўзбекистон ҳақли равишда дунёда энг кучли армияга эга давлатлар қаторидан жой олди.

Мамлакатимизда қабул қилинган “Мудофаа доктринаси”, соҳага доир қонун ва қарорлар, ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг йўлга қўйилиши Миллий армиямизнинг қиёфаси ва жанговар имкониятлари билан бирга ҳарбий жамоалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни тубдан юксалтирмоқда.

Ўйлайманки, бугунги катта сана мамлакатимизнинг шиддат билан юксалиб бораётган Қуролли Кучлари салоҳиятини намойиш этиш билан бирга халқимизда, айниқса, униб-ўсиб келаётган ёшларимизда Миллий Армиямиз билан ғурурланиш, фахрланиш туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётининг муҳим кафолати бўлган Миллий Армиямиз ҳамиша юртимиз салоҳияти ва қудрати тимсоли бўлиб қолаверсин!

Мард ва жасур ўғлонларимиз, аскар ва офицерларимизнинг юрт олдидаги мардонавор хизматларида юксак муваффақиятлар тилайман!

Халқимизнинг тинч, осойишта ҳаёти, юртимизнинг мусаффо осмонига кўз тегмасин.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан сиз, азизларни ва оила аъзоларингизни яна бир бор чин юракдан табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ оилавий бахт, маъсулиятли вазифаларингизни адо этишда улкан зафарлар тилайман!

Эътиборингиз учун раҳмат!

Перейти к содержимому