Элликқалъа тумани маҳаллий бюджети даромадлари режасининг
2022 йил давомида бажарилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабр кунги «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-73-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, туман маҳаллий бюджети даромадлар қисми 2022 йил учун 39 млрд 798 млн сўмга режалаштирилиб, хақиқатда тушум 46 млрд 131 млн 847 минг сўмга бажарилди, режадан ортиқча тушум 6 млрд 333 млн 847 минг сўмни ташкил қилиб, белгиланган даромадлар режаси 116 фоизга бажарилди. Шундан туман маҳаллий бюджети даромадлари 2022 йил 4 чорак учун 12 млрд 811 млн 813 минг сўмга режалаштирилиб, хақиқатда тушум 14 млрд 317 млн 923 минг сўмга бажарилди, режадан ортиқча тушум 1 млрд 506 млн 109 минг сўмни ташкил қилиб, белгиланган даромадлар режаси 111,7 фоизга бажарилди.
Маҳаллий солиқ турлари буйича тушум 2022 йил 4-чоракда қуйидагича бажарилди. Жумладан:
– Айланмадан олинадиган солиқ режаси 958 млн 36 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 1 млрд 147 млн 428 минг сўм ташкил килди, белгиланган режа 189 млн 392 минг сўмга, яъни 119.8 фоизга ортиғи билан бажарилди.
– Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи режаси 192 млн 800 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 218 млн 486 минг сўм ташкил килди, белгиланган режа 25 млн 686 минг сўмга, яъни 113.3 фоизга ортиғи билан бажарилди.
– Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ режаси 1 млрд 849 млн 19 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 846 млн 982 минг сўм ташкил қилди.
– Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ режаси 959 млн 760 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 1 млрд 222 млн 837 минг сўмни ташкил килди, белгиланган режа 263 млн 77 минг сўмга, яъни 127.4 фоизга ортиғи билан бажарилди.
-Юридик шахсларнинг ер солиғи режаси 2 млрд 239 млн 669 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 2 млрд 564 млн 584 минг сўм ташкил килди, белгиланган режа 324 млн 915 минг сўмга, яъни 114.5 фоизга ортиғи билан бажарилди.
– Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи режаси 6 млрд 129 млн 413 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 7 млрд 311 млн 701 минг сўм ташкил килди, белгиланган режа 1 млрд 182 млн 288 минг сўмга, яъни 119,3 фоизга ортиғи билан бажарилди.
– Қурилиш маҳсулотлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ режаси
27 млн 557 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 24 млн 449 минг сўмни ташкил қилди.
– Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ режаси 455 млн 559 минг сўм бўлиб, хақиқатда тушум 412 млн 829 минг сўм ташкил қилди.
– Жисмоний шахсларнинг мол-мулки ижарасида нолинадиган даромад солиғи тушуми 414 млн 694 минг сўм ташкил қилди.
– Бошқа тушумлар153 млн 933 минг сумни ташкил қилди.
Туман молия бўлими мудири М.Турабаев