Куни кеча Элликқалъа тумани «Сарабий» овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими 1-сектор раҳбари С.Авезов, Қорақалпоқ ҳудудгаз таъминоти филиали директор ўринбосари Б.Аймирзаев,туман прокурори 2-сектор раҳбари Ш.Матякубов,туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қ.Узақбаевлар иштирокида ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳозирги аномал совуқ даврида коммунал сохадаги вужудга келаётган муаммолар бўйича ахолининг мурожаатларини тингладилар ва мурожаатлар ечими юзасидан ўз фикр ва тавсияларини билдириб, муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.