Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов сектор ҳудудидаги истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув ўтказди.

Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов сектор ҳудудидаги истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув ўтказди.

Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов сектор ҳудудидаги истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув ўтказди. Учрашув асосан коммунал соҳадаги аҳоли мурожаатлари, шу соҳада вужудга келаётган муаммолар ечими бўйича бўлди. Шу жойнинг ўзида аҳоли муаммоларини ечиш юзасидан тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шундан сунг, сектор раҳбари “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 65-оилавий поликлиникада бўлиб, бу жойда стационар даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди ва поликлиникадаги иситиш тизимларини кўздан кечирди. Ижтимоий дорихона фаолияти билан қизиқиб тақиқланган дори воситаларининг сотилмаслиги бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек сектор раҳбари ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар хонадонларига ташриф буюриб улар билан очиқ суҳбат қилди ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширди. Шунингдек, ҳудуддаги савдо дўконларида бўлиб нарх навонинг ошиб кетмаслигини назорат қилди.