Бўш ишчи ўринлари ярмаркасида қанча ишсиз фуқаро иш билан таъминланди?
Элликқалъа тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани бўлими билан ҳамкорликда навбатдаги «Буш иш ўринлари ярмаркаси» бўлиб ўтди. Мазкур ярмаркада жами 28 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 311 та бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
Ярмаркага жалб қилинган 80 нафар иш изловчи фуқаролардан 11 нафарига бўш иш ўринларига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди, 16 нафар иш изловчи фуқароларга ишга жойлашиши юзасидан керакли маслахатлар берилди.