Маҳаллалар маънавият ўчоғи бўлмоғи керак.
Маҳаллаларда ижтимоий -маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш долзарб масала, маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш миллий ва маънавий қадриятларимизни тарғиб этишда маҳалла раисларининг ўрни беқиёсдир.
«Маҳалла маънавият ўчоғи» мавзусида ўтказилган йиғилишда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб – қувватлаш бўлими бошлиғи Одилбек Қулимов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмааси раҳбари, тарғибот гурухи раҳбари А. Матниязова иштирок қилди. Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини кучайтириш, маънавий -маърифий тадбирларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.