Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Авезов ва Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича котибият бошлиғи К. Тилеўмуратовлар «Қирққизобод» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги бир неча ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди ва муаммолари бўйича ўз назоратига олиб, тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, «Меҳр ҳаракати» доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
