«Бургутқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинига ким раис бўлди?

«Бургутқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинига ким раис бўлди?

«Бургутқалъа» маҳалла фуқаролар йиғинига ким раис бўлди?

Бугун, Элликқалъа туманидаги янгидан ташкил қилинган «Бургутқалъа» маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов ўтказилди.

Сайлов жараёнларига туман ҳокими С. Авезов ва тегишли ташкилот раҳбарлари, шунингдек ҳудуд фаоллари, ҳудуд аҳолиси иштирок қилди.

Туман ҳокими ўз сўзида сайлов жараёнларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтиши ҳар бир фуқаро ўзи мақул кўрган номзодга овоз беришини таъкидладилар.

Сайлов жараёнлари аҳоли кўз олдида шаффоф таризда бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра маҳалла раиси лавозимига Ўктамбой Ражапбаев сайланди.

Янгидан ташкил қилинган маҳаллаларда маҳалла раислигига сайловлар эртага «Барҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида давом қилади.