Элликқалъа тумани прокурори тамонидан қурилиш обеъктлар кўздан кечирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18-мартдаги ПҚ 172-сонли қарорига мувофиқ “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига асосан Гулистон ОФЙ ҳудудида “Моҳира Баҳт” ХК тамонидан қурилиш ишлари кечикаётган 20,8 км ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари кўздан кечирилганида 250 метр ишланаёт жойида сифатсиз ишлаётгани аниқланиб, хато-камчилик бўйича туман прокурори тамонидан кайта сифатли ишлаш бўйича топшириқ берилди ва шу кунинг ўзида камчилик бартараф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11-ноябрдаги ПҚ 4889-сонли қарори 8б-иловасига асосан Гулистон ОФЙ ҳудудида “Бўстон Сув Қурилиш” МЧЖ тамонидан қурилиш ишлари кечикаётган 37-сонли умумтаълим мактабга қўшимча янги бино қуриш ишларини кўздан кечириб биноинг фасад қисмидаги ва иссиқлик тизимида ишланаётган ишлардаги камчиликлар аниқланиб, қайта сифатли ишлаш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18-мартдаги ПҚ 172-сонли қарорига мувофиқ “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига асосан Навоий ОФЙ ҳудудида ООО”QIYAT AGRO SERVIS” тамонидан қурилиш ишлари кечикаётган 19,6 км ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари кўздан кечирилганида тармоқни тортиш ишларида хато-камчилик аниқланиб, қайта сифатли ишлаш бўйича топшириқлар берди.
Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш бўйича Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси етакчи инспектори Э.Бабаевга топшириқ берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25-октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 408-қарорига асосан “Тупроққалъа махсус қурилиш” МЧЖ тамонидан Ифтиҳор маҳалласидаги янги маҳалла биносининг қурилиш ишлари билан танишиб, қурилиш ишларини сифатли ва ўз муддатида якунлаш бўйича ўз тавсияларини берди.