Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир бўлишининг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир бўлишининг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида, туман ҳокими С. Авезов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, профилактика инспекторлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, овул ва маҳаллалар раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирок қилдилар.

Йиғилишда туман ҳокими С.Авезов сўзга чиқиб, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир бўлишининг олдини олиш бўйича ҳар бир маҳалладаги масъуллар яъни «Бешлик» томонидан бажарилиши лозим ишлар фуқаролар билан яқин алоқада бўлиш зарурлиги ҳусусида сўз юритди. Шунингдек куни кеча тумандаги «Жасорат» маҳалла фуқаролар йиғинида юз берган аянчли ҳолат бўйича айтиб ўтди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун бажарилиши лозим ишларни таъкидлади.

Йиғилишда сўзга чиққан туман прокурори Ш. Матякубов ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қ. Узақбаевлар юқорида атаб ўтилган жиноятчилик юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.