Бугун туманимизга Пакистон Республикасидан инвестор Choudary Аdil ва «Securities Management” жамияти раҳбарлари Ботир Набиев, Ибрагим Шариповлар ташриф буюрдилар.
Туман ҳокими С.Авезов билан учрашиб ўз таклифларини билдириб, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Пакистон давлатидан келган инвестор туманимизга қилган ташрифи давомида бир қанча зиёратгоҳлар, очиқ осмон остидаги музей ва туманимизнинг диққатга сазовар жойлари билан ҳам танишдилар.