Бугун, Элликқалъа туманидаги Маданият саройида буюк мутафаккир аллома, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан «Олислардан таралган зиё» номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
⚡️ Тадбирда туман ҳокими С. Авезов, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилди.
Тадбир давомида тумандаги иқтидорли адабиёт ўқитувчилари ва ўқувчилари, Республика «Мақом» ансамбли, туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан тайёрланган бири биридан чиройли саҳна кўринишлари, ғазалхонлик мушоиралари ва рақслар йиғилганларни хушнуд этди.