Куни кеча Элликқалъа туманидаги «Янги Ўзбекистон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 60- сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими С. Авезовнинг ҳалқ билан очиқ мулоқот шаклида учрашуви ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокимига ҳудуд аҳолиси ўз мурожаат ва муаммоларини билдирдилар. Туман раҳбари томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат аниқ назоратга олинди ва тегишли масъулларга ижобий ечими бўйича топшириқлар берилди.