Бугун эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисида кўриб чиқилган масалалар бўйича, селектор мажлисидан сўнг, туман ҳокими С. Авезов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, тегишли ташкилотлар ва тижорат банклари раҳбарлари, умумтаълим мактабларида фаолият юритувчи психологлар иштирок қилдилар.
Йиғилишда хотин-қизларга субсидия ажиратиш, уларни турор жойлар билан таъминлаш шунингдек, маҳаллаларда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбўзарликларнинг олдини олиш, умумтаълим мактабларида тарбияси оғир ўқувчи қизлар билан яқин ҳамкорликда бўлиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашда кўмаклашиш масалалари бўйича амалга ошилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди.
Туман ҳокими томонидан мазкур соҳада муаммоларни ижобий ҳал қилиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.