«11-феврал илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни» муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани Кенгаши мажлислар залида туманимизда илм, фан, маданият соҳасидаги, ҳозирги кунда илмий ишлар билан фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан «Маърифатли аёллар- жамиятимиз таянчи» мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари А. Матниязова олиб борди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
уларнинг ижтимоий-иқтсодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш борасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Шу масалаларга бағишланган тадбирда илм, фан, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган устоз, ўқитувчилар ўзларининг тажрибалари ҳақида сухбатлашдилар. Тадбирда илм, фан соҳасидаги энг фаол аёллар ва қизлар қимматбаҳо китоблар билан тақдирланди.