Ноутбуклар тантанали равишда тақдим қилинди.

Ноутбуклар тантанали равишда тақдим қилинди.

Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17-январ кунги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидаги «Меҳр дафтарига киритилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгаши томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қазиқиш) ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Элликқалъа туманида «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги бир гуруҳ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Элликқалъа тумани ҳокимлиги Маънавият ва маърифат хонасида туман ҳокими ўринбосари У.Ражапбаев, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Б.Атажанов ва комиссия аъзолари томонидан уларнинг информатика ва ахборот теҳнологиялари соҳасига қизиқишлари бўйича ноутбуклар тантанали равишда тақдим қилинди.

Перейти к содержимому