Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2022 йил  Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” бўйича белгиланган Президент Фармонлари, Қарорлари ва дастурларининг ижроси ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йил ПҚ-4102-сонли қарорнинг ижроси юзасидан 2022 йил 12 ойи давомида туман 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Н.Д.Абаевнинг ҲИСОБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2022 йил  Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” бўйича белгиланган Президент Фармонлари, Қарорлари ва дастурларининг ижроси ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йил ПҚ-4102-сонли қарорнинг ижроси юзасидан 2022 йил 12 ойи давомида туман 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Н.Д.Абаевнинг

ҲИСОБОТИ

Муҳтарам Президентимизнинг Фармон, Қарор ва топшириқлари, шунингдек давлат дастурлари асосида
2022 йилнинг 12 ойи давомида туман 4-сектори ҳудудида (9 та маҳалла ва 1 та ОФЙ) аҳолини қийнаб келаётганҳамда маҳалла инфратузилмасидаги энг долзарб муаммоларни ҳал этиш, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Рухсат берсангиз, ҳудудда “Темир дафтар”, Аёллар ва Ёшлар дафтари бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсам.

“Темир дафтар” рўйхатига 408 та эҳтиёжманд оилалар
(2053 нафар аъзолари) киритилиб, 539 таси, яъни 95,7 фоизи доимий даромад манбаи яратилганлиги сабабли рўйхатдан чиқарилди.

Ўтган даврда эҳтиёжманд оилаларга жами 1066 маротаба 954 млн 072 минг 603 сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

– 389 маротаба 77 млн 470 минг 075 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди;

164 маротаба 216 млн 655 минг сўм моддий ёрдам пуллари берилди;

14 тасига дори-дармон 1,5 млн.сўм етказиб берилди;

– 10 маротаба 2 млн 800 минг сўм коммунал қарздорлиги тўлаб берилди;

77 маротаба бошқа ёрдам 237 млн 627 минг 538 сўм берилди.

Эҳтиёжманд оилаларга 2020 йил 16 июндан бошлаб хусусий хўжалик юритиши учун 12 тасига 18 млн 659 минг 990 сўмлик
1 бош қорамол, 1 бош қўй, 10 дона паррандалар беғараз ёрдам сифатида берилди.

Бугунги кунда “Темир дафтар” рўйхатида 50 та оилалар
(194 нафар аъзоси) ва улардаги меҳнатга лаёқатли бўлган
43 нафар аъзолари ишсиз қолмоқда.

Эҳтиёжманд оилалардан 28 таси, яъни 65,2 % муҳтож ва
15 таси яъни 34,8 % вақтинча муҳтож тоифасига киритилди.

Сектор ҳудудида 30 188 нафар аҳолининг 15 704 нафарини ёшлар ташкил қилади.

“Ёшлар дафтари”га 443 нафар ёшлар киритилди ва
428 нафари, яъни 98,4 фоизининг муаммоларини ҳал этишда ёрдамлар берилди. Рўйхатда 15 нафар ёшлар қалмоқда.

– 188 нафари ер ажратиш;

– 19 нафарига меҳнат қуролларини сотиб олишлари учун субсидиялар ажратиш орқали ўзини ўзи банд қилиши таъминланди;

шунингдек,

– 19 нафарининг таълим-контракт пуллари;

– 36 нафарининг ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўлови;

– 3 нафарининг сафарбарлик чақируви резерви шартнома пуллари тўлаб берилди;

– 89 нафарининг бошқа муаммолари ижобий ҳал этилганлиги сабабли “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилди.

Ҳудудда “Аёллар дафтари”га 3-босқичда 667 нафар хотин-қизлар киритилиб, 667 нафари, яъни 100,0 фоизига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

– 237 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллардан (100%) ишга жойлашишида,

91 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёл-қизлардан
91 нафарига, яъни 100,0 фоизигаимтиёзли кредитлар олиб берилишида кўмаклашилди;

– 105 нафар боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан 105 нафарига, яъни 100,0 фоизига 1 080 000 сўмдан ёрдамлар берилди;

– 120 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан барчасига (100 фоиз)ёрдам кўрсатилди.

– 29 нафар уй–жойга муҳтож хотин-қизлардан 29 нафари, яъни
100.0 фоизи
уй-жой билан таъминланди, улардан 20 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди ва 1 нафар аёл уй-жой билан таъминланди.

– 85 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлардан 85 нафари, яъни 100,0 фоизига амалий ёрдамлар берилиб, шундан 9 нафарига томорқадан унумли фойдаланиш учун ёрдам кўрсатилди.

Сайёр қабулларни ўтказиш бўйича:

Жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллаларда 49 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди ва фуқаролардан келиб тушган 172 та мурожаатлардан 143 таси ижобий ҳал этилди ва 29 тасидаги масалалар аҳоли ва маҳалла инфратузилмасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича дастурларга киритилди.

Мурожаатлардан 98 таси моддий ёрдам, 13 таси ички йўлларни таъмирлаш, 21 таси ижарага экин майдонларини олиш, 3 таси электр энергияси таъминоти, 9 таси таълим контрак пулларини тўлаб бериш,
3 таси газ таъминоти, 4 тадан ичимлик суви, оқава сув ва ишга жойлашиш масалаларидаги мурожаатларни ташкил қилади.

Аҳоли бантлигини таъминлаш бўйича:

4-сектор ҳудудида аҳоли сони 30 188 нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг ўтган 12 ойи давомида 616 нафар фуқаролар доимий иш билан банд қилинди.

 

Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш бўйича:

Муҳтарам Президентимиз 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берган топшириқлар асосида 4-сектор ҳудудида 2022-2023 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишсиз фуқаролар бантлигини таъминлаш мақсадида, умумий қиймати 183 млрд 815 млн сўм бўлган 33 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланиб, тармоқ жадваллари тасдиқланган.

Шундан, сектор ҳудудида 2022 йилга режалаштирилган
11 млрд 526 млн сўмлик 12 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида янгидан 84 та иш ўринлари яратилди.

саноат соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2 млрд 460 млн сўмлик 4 та лойиҳа ишга туширилиши натижаси янгидан
35 та иш ўрни яратилди.

хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 5 млрд 761 млн сўмлик 6 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида янгидан 26 та иш ўрни яратилди.

қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 3 млрд 305 млн сўмлик 2 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида янгидан 23 та иш ўрни яратилди.

 

Қурилиш соҳасида амалга оширилиши белгиланган давлат дастурлари ва унинг ижроси бўйича:

 

4-сектор ҳудудида қурилиш соҳасида давлат дастурларида белгиланган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, «Элликқалъа» ОФЙ да жойлашган 90 ўринли 2-сонли МТТ биносини реконстурция қилиш учун 3 млрд 240 млн сўм пул маблағлари (“Бўстон мини транс” МЧЖ,
3 240 млн сўмлик ишлар амалга оширилди) ажратилган ва бугунги кун ҳолатига кўра қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб фойдаланишга топширилди.

Сектор раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган ишларга тўхтаб ўтадиган бўлсам, ўтган даврда “Ибн-Сино” маҳалласида 0.9 км масофага янгидан газ линияси ўтказиш ишлари амалга оширилди;

“Иқбол” МФЙ да 1 дона янги трансфарматор ўрнатилди ва янгидан 1 км электр токи линияси тортилди, 60 дона янги сим ёғоч устунлари ўрнатилди.

“Иқбол” МФЙ да аҳолига томорқа суви келтириш учун 1.5 км янгидан ариқ қазилди.

“А.Навоий” маҳалласи Ш.Рашидов кўчаси 18/10-уйда яшовчи Аёллар дафтарида рўйхатда турган Душиева Гулбодонга тикувчилик қилиши учун тикув машинаси олиб берилди.

Ҳомийлик асосида сектор худудидаги 10 та эҳтиёжманд оилаларга бир қоп ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари, “Элликқалъа” ОФЙ даги 11 та эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1млн сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди.

“Иқбол” маҳалласида 1 нафар ва “Тошкент” маҳалласида 1 нафар кам таъминланган фуқароларга янги уйларининг қурилишини якунлашига ёрдам сифатида жами
55 дона пол тахталари, 12 та том ёпиш учун ёғоч, 20 та созлик тахталар, 2 та эшик ва 4 та дераза рамкалари олиб бориб берилди.

“Элликқалъа”ОФЙ да кам таъминланганлар рўйхатида турувчи фуқаро Саъдуллаев Назарга хомийлик асосида янгидан уй қурилиб, хозирги кунда қурилиш ишлари якунланди.

“Бўстон” МФЙ да “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган
1 нафар ва “Ибн-Сино” МФЙ да “Темир дафтар”да турган 1 нафар фуқароларга электр печкалар берилди.

 

 

 

Этиборларингиз учун рахмат!

 

 

 

Элликқалъа тумани ДСИ

бошлиғи, 4-сектор раҳбари                                   Н.Д.Абаев

Перейти к содержимому