Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022-йил 25-октябрдаги “Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 2022-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани 4-сектор ҳудудидаги  маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган объектлар тўғрисида Элликқалъа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Н.Д.Абаевнинг Ҳ И С О Б О Т И 

Элликқалъа тумани ДСИ бошлиғи Н.Д.Абаев раҳбарлик қилувчи
4-сектор ҳудудида 1 ОФЙ ва 9 МФЙ бириктирилган. Уларда 6110 та ханадон, 30188 нафар аҳоли мавжуд.Жумладан, 4-сектор “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 1252  та хонадонда 6368 нафар, “Аёзқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 216 та хонадонда 1359 нафар, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 531 та хонадонда 2642 нафар аҳоли, “Ибн-Сино” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 426 та хонадонда 2222 нафар, “Абай” маҳалла фуқаролар йиғини 464 та хонадонда 2717 нафар, “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини 1011 та хонадонда 5294 нафар, “А.Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини 847 та хонадонда 3656 нафар, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини 505 та хонадонда 2200 нафар, “Қаватқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини 311 та хонадонда 1701 нафар ва “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғини 547 та хонадон 2029 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022-йил 25-октябрдаги “Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Элликқалъа туманида 2022-2023-йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган объектларнинг Манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2022 йил 10 ноябрь кунги VI-48-180-13-194-K/22-сонли Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши қарори билан тасдиқланган бўлиб, қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 4 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг №949-950-сонли қарори қабул қилинди ва ушбу қарор билан манзилли дастур тасдиқланди ҳамда лойиҳаларни муддатида бажарилиши бўйича Ишчи гуруҳ ташкил қилиниб Элликқалъа туманида 2022-2023-йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган объектларнинг Манзилли рўйхати киритилган объектларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, сифати ва кўлами юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда жалб қилинган. Элликқалъа ОФЙ ҳудудидаги 1 км ички йўлларни таъмирлаш, Ибн-Сино МФЙ ҳудудидаги Ғофур Ғулом ва Ибн-Сино кўчаларига янги 250 кВА ли трансформатор пункти ва 0.4 кВ электр узатиш тармоғини янгидан қуриш, Иқбол маҳалла фуқаролар йиғини биноси йўқлиги сабабли янги бино қуриш, А.Навоий МФЙ ҳудудидаги Машраб кўчасига 270 метр, Жиян-Жиров кўчасида 450 метр электр узатиш тармоғини тортиш ва қўшимча янгидан 250кВА трансформатор пункти ўрнатиш, Истиқлол МФЙ да жойлашган Увайсий, Фитрат, Чўлпон, Румий, Муҳаммад Юсуф ва Зулфия кўчаларида тугалланмайқолган газлаштиришни якунлаш ишларини бажариш учун лойиҳалар тендерга қўйилган эди. Тендерда Элликқалъа тумани «Иқбол» махалла фуқаролар йиғини биносини қуриш учун TUPROQQALA MAXSUS QURILISH MCHJ томонидан лойиҳа қиймати 907 млн сўм бўлган маҳалла биносини қуриш, Элликқалъа тумани Элликқалъа ОФЙ ҳудудидаги «Каваткала» кучасини 1 км жорий таъмирлаш учун TAXIATOSH YO’LLARDAN MUNTAZAM FOYDALANISH MCHJ томонидан 882.4 млн сўм бўлган кўчани жорий таъмирлаш бўйича тендерда ғолиб бўлган. Ҳозирги кунда тендерда ғолиб бўлган қурилиш ташкилотлари ишларни бошлаб юборишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Элликқалъа туманида 2022-2023-йилларда Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган объектларнинг бажарилишини тўлиқ ва сифатли қилиб якунланишини ўз назоратимга оламан.

 

 

 

Элликқалъа туман ДСИ

бошлиғи, 4-сектор раҳбари                                                                           Н.Д.Абаев