Buyuk mutafakkir va qomusiy olim Abu Rayxon Beruniy tavalludining 1050 yilligi munosabati bilan konferensiya bo‘lib o‘tdi

Buyuk mutafakkir va qomusiy olim Abu Rayxon Beruniy tavalludining 1050 yilligi munosabati bilan konferensiya bo‘lib o‘tdi

Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райхон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан “Илк ренессанс даврининг ёрқин номаёндаси” мавзусида конференция Элликқалъа туманидаги тиббиёт коллежида бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев кириш сўз билан очиб берди ва ўз сўзида Буюк бобокалонимиз ҳақида кенг маълумотлар бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги қарорига асосан халқаро миқёсида ўтказилиши белгиланган қарори мазмун моҳияти ҳақида гапирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А. Матниязова сўзга чиқиб ўз сўзида ўзининг ноёб асарлари, ҳамда оламшумул кашфиётлар билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир Абу Райхон Берунийнинг илмий-маърифий ижодини ва меросини ёшлар онгига сингдириш лозимлиги тўғрисида гапирди.

Ахборот кутубхона маркази томонидан Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик намойиш қилинди.

Тадбирда мутаффаккирнинг портретини чизиш бўйича рассомлар беллашуви, “Энг билимдон Беруний издоши” танловлари ўтказилди ғолиб ўқувчилар туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати