Элликқалъа туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Элликқалъа туманида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Ўлкамизга баҳор келишига саноқли кунлар қолди. Мамлакатимизнинг барча гўшаларида ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Элликқалъа туманида ҳам ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлар қизғин паллада. Ёшу қари ўзлари уйлари атрофларини, шунингдек, тумандаги масъул ташкилотлар атроф муҳитни чиқиндилардан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига киришдилар. Атроф-муҳит ҳазонлар ва чиқиндилардан тозаланди, ҳудудга гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш, йўлакларни тозалаш ишлари бажарилмоқда.

Эътиборли тарафи, ҳар бир корхона ташкилотларда гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда. Зеро туманимиз мана эрта баҳорда гуллар маконига айланса ажаб эмас…

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Перейти к содержимому