Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 54-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия жараёни Элликқалъа тумани ҳокимлигининг фейзбукдаги сахифасида онлайн эфирга берилди.
Сессия ишига туман Кенгаши раиси, тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович раислик қилди.
Сессияда, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг 54-сессияси кун тартибидаги киритилган масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди.
Сессия ишида сектор раҳбарларининг ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман молия бўлими, қишлоқ хўжалиги бўйича раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.