Бугун, Элликқалъа туманига Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қораўзак туманидан бир гуруҳ аёл-қизларимиз ташриф буюрди.

Бугун, Элликқалъа туманига Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қораўзак туманидан бир гуруҳ аёл-қизларимиз ташриф буюрди.

Пресс-тур

Бугун, Элликқалъа туманига Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қораўзак туманидан бир гуруҳ аёл-қизларимиз ташриф буюрди. Улар учун ҳовлисида томорқаси бор лекин, фойдалана олмай ўтирган хотин-қизларнинг томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича кўргазмали семинар ва пресс-тур ташкил қилинди.

Дастлаб меҳмонлар учун семинар ва пресс-тур туман марказидаги «Амир Темур» ботаника боғидан бошланди.

Элликқалъадаги Ботаника боғи бетакрор ва ниҳоятда гўзал боғ бўлиб, унда дунёнинг турли қитъалари ва шунингдек, қизил китобга киритилган ўсимликларни ҳам кўришингиз мумкин. 23 гектар ер майдонида жойлашган мазкур ботаника боғида дунёнинг ҳар бир минтақаларидан олиб келинган 10 мингдан ортиқ гуллар ва дарахтларнинг турлари бор.

Медиа тур жараёнида аёлларимиз мазкур боғда парваришланаётган дарахт ва гуллар хақида тажрибали мутахасис, филиал директори М. Бабажанов томонидан кенг турда маълумотлар олишди ва қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар берилди.

Перейти к содержимому