Элликқалъа туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳозирги кунда феврал ойида ғалла майдонларига гектарига 3 тоннадан жами 14642 тонна маҳаллий уғит чиқариш режалаштирилган бўлиб, хақиқатда 13521 тн маҳаллий ўғит чиқариш ишлари олиб борилди.
Шунингдек ғалла майдонларини гектарига 200 кгдан азотли минерал уғитлар билан баҳорги биринчи озиқлантириш ишларини 27 февралдан бошлаб 8 март кунига якунлаш буйича графиклар ишлаб чиқилиб, озиқлантириш ишлари бошлаб юборилди. Озиқлантириш ишларида туман буйича 21 та уғит сепгичлар (НРУ), 28 та уғит ташиш техникалари жалб қилинган ҳамда озиқлантирилган ғалла майдонларида пешма-пеш баҳорги суғориш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими С, Авезов ва туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Матякубовлар тумандаги 2-сектор ҳудуди «Шарқ юлдузи» ва «Ақчакўл» овул ва маҳаллаларидаги соҳада олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишдилар.