Элликқалъа тумани барча сектор ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлари жадал равишда бошлаб юборилди.

Элликқалъа тумани барча сектор ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлари жадал равишда бошлаб юборилди.

Элликқалъа тумани барча сектор ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлари жадал равишда бошлаб юборилди.

Бугун Элликқалъа туманидаги 4-сектор ҳудудидаги «Бўстон 18» фермер хўжалигида экиладиган ер майдонларини ва ғалла экилган далаларни маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, шур ювиш, тут ва манзарали, мевали дарахт кўчатларини экиш ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Н.Абаев, туман ҳокими ўринбосари И.Юнусов ва ҳудуддаги пахтачилик ва ғаллачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилди.

Баҳор фасли бободеҳқон учун муҳим давр ҳисобланади, тажрибали деҳқонлар бу вақтдан унумли фойдаланишади, сабаби она ерга меҳр берилса парваришланса у деҳқон кутгандай ҳосил беради.

Хозирги кунда туманимизда жадал турда экиладиган ер майдонларида бажарилиши лозим қишлоқ хўжалиги ишлари бошланиб кетди.