Матбуот анжумани.

Матбуот анжумани.

Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов Элликқалъа тумани ҳудудидаги ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқлар фаоллари ва блогерлар билан учрашди ва матбуот анжумани ўтказилди.

Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқлари фаоллари , блогерларнинг ўрни юқори эканлигини яхши биламиз.

Ўзларининг истеъдод ва маҳорати билан мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари халқимиз ҳаётига, унинг қувонч ва ташвишларига тобора яқин бўлиб, Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфасини шакллантиришда ғоят муҳим роль ўйнамоқда.

Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида туман ҳудудида фаолиятда бўлган журналист ва блогерлар билан туман ҳокими С. Авезов учрашиб, очиқ мулоқот, ўз-аро фикр мулоҳазалар ва таклифлар асносида матбуот анжумани ўтказилди.