Матбуот анжумани.

Матбуот анжумани.

Матбуот анжуманига сектор раҳбарлари тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда алоқадор масъуллар иштирок қилдилар.

Дастлаб туман ҳокими йиғилганларга туманимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенг маълумот бердилар ва ўз сўзида ижтимоий тармоқлар, теле-радиоканалларимизда ошкоралик, таҳлил ва холис танқид руҳи кучайгани, бевосита туманимиздан тайёрланаётган материаллар сони ортиб бораётганинини таъкидлаб ўтдилар.

“antikorruz” телеграмм канали мухбири Б.Сапаев ўз сўзида туманда ижтимоий тармоқда ёритилган ҳар бир танқидий мақолага ҳар бир масъул раҳбар томонидан расмий муносабатлар берилиши кераклиги ҳақида, шунингдек, ўзларининг фаолиятлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Сўнг ОАВ вакиллари ва блогерлар ўзлари қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли соҳа вакилларидан жавоблар олдилар.

Яқин алоқалар ҳамда эркин фикр алмашиш тарзида ўтказилган учрашувда бундан кейин ҳам Халқ ва Давлат идоралари орасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларнинг фаолиятини кўчайтириш зарурлиги таъкидланди.

Перейти к содержимому