ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ САМИМИЙ МУЛОҚОТЛАР МАЙДОНИГА АЙЛАНДИ

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ САМИМИЙ МУЛОҚОТЛАР МАЙДОНИГА АЙЛАНДИ

⚡️⚡️ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ САМИМИЙ МУЛОҚОТЛАР МАЙДОНИГА АЙЛАНДИ

✅Бугун, Элликқалъа туманидаги “Жасорат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда 70 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, улар томонидан 30 дан ортиқ муаммо ва таклифлар билдирилди. Билдирилган муаммо ва таклифларнинг карийб 30 фоизини иш билан таъминлаш масаласи ташкил этган бўлса, қолган фоизи тадбиркорлик ва бошқа масалаларни ўзида қамраб олди.

⚡️“Жасорат” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида бир қатор ёшларнинг муаммолари учрашув залининг ўзида ечим топди.
Жумладан, учрашувда 31 та турли масалалардаги мурожаатлар келиб тушган бўлса, ишга кириш борасида мурожаат қилган ёшлардан 6 нафарини ишга жойлаштириш бўйича учрашувнинг ўзидаёқ тегишли раҳбарларга топшириқ берилди.

– Кўпдан бери ишсиз эдим, – дейди учрашувда иштирок этган ёшлардан бири – Бугунги учрашув мен учун самарали бўлди. Доимий иш жойига эга бўлдим. Энди мен ҳам оиламга моддий томондан ёрдам берадиган бўлдим. Жуда ҳам хурсандман. Шу жойнинг ўзида мутаҳассислигим бўйича ишга йўлланма олдим.

Шунингдек, 3 та масала бўйича тушунтириш берилган бўлса, қолган масалаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.