Элликқалъа тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Н.Абаев раҳбарлигида Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳудуд аҳолиси иштирокида учрашуви ўтказилди.
Учрашув очиқ мулоқат шаклида ўтказилди. Маҳалла аҳолиси ва ёшлар сектор раҳбарига асосан коммунал соҳада, имтиёзли кредитлар, субсидия, контракт тўлови, ичимлик суви масалалари бўйича мурожаатлар йўлланди.
Кўпгина мурожаатлар шу жойнинг ўзида ҳал қилинган бўлса, вақт талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. ва тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
