Иш билганга минг танга…

Иш билганга минг танга…

❇️Иш билганга минг танга…

⚡️Давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳа ривожида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши бежизга эмас.

⚡️Элликқалъа туманидаги Қашқўра маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Аҳрорбек мустаҳкам мебел» ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилинганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ корхона раҳбари Д. Балтаев бугунга келиб корхонада ҳудуддаги ишсиз ёшлардан 8 нафарини иш билан таъминлашга ҳам улгурди. Асосан бу ерда диванлар учун ортепедик матраслар, ҳар турли ҳажмдаги темирдан стол, стуллар ва маиший буюмлар ва мебеллар ишлаб чиқарилади.

Тадбиркорнинг тижорат банкларидан 60 млн сўм имтиёзли кредит олишига ҳоким ёрдамчиси томонидан кўмак берилди.

Тадбиркор-ҳар томонлама ишнинг кўзини билган, замондан бир қадам олдинда юрган, ўзи билан бирга атрофидаги шахсларни ҳам шу соҳага қизиқтира билган, бир неча йўналишларни эгаллаган, фаол касб эгаси. Кучли позиция ва тажрибага эга инсонлардир.