Бугун туман ҳокими С. Авезов ва алоқадор масъуллар иштирокида Элликқалъа деҳқон бозори фаолияти ўрганилди.

Ташриф давомида туман ҳокими маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва захирасини ўрганди. Бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларнинг ошиб кетмаслиги, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, туман раҳбари бозор фаолияти ўрганиш бўйича аввалдан тузилган ишчи гуруҳ фаолиятига танқидий баҳо берди. Бозор ҳудудида бажарилиши лозим масалалар яъни санитария, гигиена қоидаларига риоя қилинмаганлиги, тадбиркорлар томонидан ўрнатилган ноқонуний расталарнинг қўйилганлиги, тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, бозор ҳудудидаги қурилишлар юзасидан қаттиқ назорат ўрнатиши зарурлиги бўйича туман ҳокими 1-ўринбосари Б. Алимовга топшириқ берди. Албатта бозор фаолияти яқин кунларда яхши томонга ўзгарса ажабмас…