Элликқалъа гуллар масканига айлантирилмоқда.

Элликқалъа гуллар масканига айлантирилмоқда.

❇️Элликқалъа гуллар масканига айлантирилмоқда.

❇️Бугун Элликқалъа тумани Молия бўлими биноси олдида тумандаги корхона ва ташкилотлар, масъуллар иштирокида Элликқалъа тумани Бўстон шаҳрини инновацион янгича услубда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳаси доирасида туманни гулзорлаштириш ва чиройли гул кўчатларини, манзарали дарахт кўчатларини экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туманда чиройли гул навларини экиш, бинолар атрофларида гуллардан декарация ва ландшафтлар яратиш бўйича кўргазмалар, видеороликлар ҳамда тақдимот ишлари намойиш этилди.

Марказий кўчалар, корхона ва ташкилот биноларининг ён атрофларини гулзорлаштириш чиройли гул кўчатларини экиш, манзарали ландшафтларни яратиш ва янги гул навларини экиш бўйича тегишли маъсулларга топшириқлар берилди.

Сунг, туман ҳокими ва йиғилганлар туман марказида жойлашган Жалолиддин Мангуберди номидаги истироҳот боғида Наврўз умумҳалқ байрами сайлларини ўтказиш бўйича семинар ташкил қилинди. Наврўз байрами олдидан бажарилиши лозим вазифалар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Перейти к содержимому