Элликқалъа туманининг статистик маълумотлари

Элликқалъа туманининг статистик маълумотлари

Элликкалъа туманининг чакана савдо товар айланмаси

 2022 йилнинг январ-декабр ойларида чакана савдо товар айланмаси 606,7 млрд. сўмни ёки 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 110,2 % ни ташкил қилди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 13,0 млрд. сўмни ташкил қилади ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 2,1 % ни ташкил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 233,1 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 38,4 % ни ташкил қилди.

Умумий товар айланмаси ҳажмининг 360,6 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 59,5 % га тенг бўлди.

Перейти к содержимому