Сумалак сайли.

Сумалак сайли.

Ҳар йили баҳор фасли келиши билан юртимизда Наврўз таоми ҳисобланувчи сумалак пиширилади.

Ушбу таомни тайёрлаш нафақат маҳаллаларда, хонадонларда ва ташкилотларда ҳам яхши анъанага айланган.

Куни кеча Элликқалъа туманидаги Қирққизобод овул фуқаролар йиғинида баҳор кайфияти, Наврўз байрамини нишонлаш ва аҳолига кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида катта дошқозонда сумалак тайёрланди.

Ҳудуд аҳолисининг юқори кайфияти ва ўйин-кулгуси, қувончи билан тайёр бўлган сумалак ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга хайрия қилиб тарқатилди.