Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Франция тараққиёт агентлигининг “Орол бўйи ҳудудидаги таназзулга учраган ер майдонларини тиклаш” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот ишида туман ҳокими С. Авезов ва агентликнинг Франция давлатидан келган вакили ва тумандаги алоқадор соҳа вакиллари иштирок қилдилар.
Лойиҳада асосан қишлоқ хўжалиги ерларини ва аҳоли яшайдиган жойларда қум бўронлари ва туз кўчишининг олдини олиш ва танланган ҳудудларда ҳимоя ўрмони “Яшил белбоғ”ни яратиш, агроўрмончилик соҳасини ривожлантириш каби мақсадлар мужассам. Элликқалъа туманидаги 4435 гектар ер майдонларида мазкур лойиҳа асосида ишлар амалга оширилади.
Тақдимот якунида мавзу бўйича қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.