Баҳорнинг илиқ тафти туфайли ён-атроф, борлиқ, бутун табиат ўзгача чирой ва кўркам қиёфага кириб бормоқда.
Дов-дарахтлар гуллаши, қушларнинг чуғур-чуғури уйғониш фаслининг аллақачон одамзод қалбига жойлашиб олганидан дарак беради. Шу боис бетакрор шодиёна — Наврўзи оламга хушу хурсандчилик билан пешвоз чиқаяпмиз. Дилларда меҳр-оқибат, эзгулик, саховат, мурувват каби ўлмас фазилатлар жўш урмоқдаки, буларнинг барчаси халқимизга хос қадриятдир.
Наврўз айёми муносабати билан Элликқалъа туманидаги барча муассасаларида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Туман марказидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири ўтказилди.
Байрам қувончидан ҳурсанд болажонларнинг бир биридан қизиқарли куй-қўшиқлари йиғилганларга аъло кайфият улашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар болажонларга эзгу тилаклар билдирдилар.