Элликқалъа тумани «Қашқўра» маҳалла фуқаролар йиғинида Наврўз сайли ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар яшариш ва янгиланиш байрами билан маҳалла аҳлини табриклаб тинчлик, хотиржамлик тилаб эзгу ниятларни билдирдилар.
Тадбирда бир-биридан жилокор рақслар, мусиқий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Маҳалла аҳолиси томонидан миллий спорт турлари арқон тортиш, варрак учириш, қўчқор уриштириш бўйича мусобақалар ўтказилди.
Байрам тадбирида ўқувчи ёшлар томонидан миллий, урф-одатларимиз, қадриятларимизни акс этган саҳналаштирилган кўринишлар намойиш этилди.