Пахтачида Наврўз шодиёналари

Пахтачида Наврўз шодиёналари

Пахтачида Наврўз шодиёналари

Юртимизнинг барча ўринларида шарқона янги йил Наврўз байрами юқори кайфиятда нишонланмоқда.

Шундай байрамлардан бири, бугун Элликқалъа туманидаги «Пахтачи» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Йиғилганларнинг табассумли чеҳраларидан уларнинг кайфияти юқори эканлигини кўриш мумкин.

Тинчлик ҳукмрон бўлган юртимизга албатта шундай байрамлар ярашади. «Пахтачи» да бўлиб ўтган байрам тадбири юқори савияда ташкил қилинган. Миллий таомлар кўргазмалари, хушовоз хонандаларнинг чиқишлари йиғилганларга ўзгача шукуҳ ва кайфият бахш қилди.