ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИДА НАВРЎЗ ШОДИЁНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун, Элликқалъа туманимизда миллий ва азалий айёмимиз Наврўзи олам кенг нишонланар экан, халқимизнинг нурли чеҳрасида, юз-кўзида ҳаётдан мамнунлик, эртанги кунга умид ва ишончни кўриш мумкин. Бўлиб ўтган байрам шодиёнасида туман ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезов ва ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда минглаб Элликқалъаликлар қатнашдилар.
Дастлаб туман ҳокими раҳбарлигида меҳмонлар амфитеатр ёнида пиширилган дошқозондаги Наврўз шоҳ таоми сумалакни очиб, Юртимизда тинчлик бўлишини бободеҳқонларимиз учун баракали йил бўлишини айтиб дуолар қилдилар.