Ҳар кунинг Наврўз бўлсин.

Ҳар кунинг Наврўз бўлсин.

Байрам концерт дастури бошланишидан олдин, туман ҳокими С. Авезов юртдошларимизни Наврўз айёми билан табриклаб, энг эзгу тилакларини йўллади.

Элликқалъа туманидаги 38 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кўркам дастурхон тузаб, миллий қадриятлар, анъаналарни намоён қилди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан тайёрланган байрам кўргазмаси йиғилганларда катта тассурот ўйғотди.

Ўтказилган байрамда ҳар бир овул ва маҳалла алоҳида-алоҳида миллий таомлар, урф-одат ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган композициялар тайёрлади. Миллий халқ ўйинлари, таниқли эстрада хонандалари, туманимиз санъат усталари, халқ бадиий жамоалари, ёш спортчиларимиз чиқишлари томонидан концерт дастури намойиш қилинди.

Ёш авлоднинг миллий ўйинларимизни мароқ билан ижро этиши, анъаналарга, қадриятларга содиқлиги томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Сайл кўринишида бўлиб ўтган байрам тадбири ёш рассомларнинг расм чизиши, варраклар сайли, китоб ярмаркаси, мушоира майдонида шеърият мулкинининг энг сара намуналаридан айтишувлар айтган ёшларнинг тадбирлари билан янада кўркам бўлди.

Наврўз турли миллат вакилларини бирлаштирган, қадриятлар байрами. Кўп миллатли ватанимизда истиқомат қилаётган ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман миллатига мансуб миллий анъаналар акс эттирилди.

Абу Райхон Беруний бобомизнинг асарларида “Наврўз — курраи заминни ёшартиради. Бу айём иш боши, барака ато этилувчи кундир” деб ёзилган. Кун билан тун тенглашиб, жамики жонзот ўзига куч олади.

Карнай сурнай садолари остида бошланган байрам дастури хонандаларнинг турли чиқишлари, рақслар билан янада шукуҳли бўлди. Байрам тантаналари туманимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Перейти к содержимому