Элликқалъа туманида Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз олам кўтаринки руҳ ва катта шодиёна билан нишонланмоқда.
Азал-азалдан бу қутлуғ айёмни Шарқ халқлари кун ва туннинг тенглашган палласи сифатида катта шодиёна билан нишонлаб келади. Бу йил ҳам “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида овул ва маҳаллаларимизда умумхалқ сайиллари ўтказилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимизда элдошларимиз Наврўз айёмини кўтаринги руҳ ва шод-ҳуррамлик билан қарши олмоқдалар.
Бугун Наврўз байрами куни муносабати билан туманда қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда.
«Гулистон» овулида Республика тез тиббий ёрдам маркази, Қорақалпоғистон филиали, Элликқалъа тумани бўлими Ўйқалъа шаҳобчаси фойдаланишга топширилди.
«Ташаббусли бюджет» маблағлари ҳисобидан янгидан бўй тиклаган мазкур бўлимга 480 млн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.
Очилиш тадбирида туман ҳокими С. Авезов ва тегишли раҳбарлар ва соҳа вакиллари иштирок қилдилар.