Маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди.

Маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди.

Юртимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлар, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг жадал суръатга кирди. Ҳудуд ободлиги, фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминловчи бундай амалий ишлар Элликқалъа туманида ҳам ҳамюртларимиз миннатдорлигига сабаб бўлмоқда.

Бугун байрам муносабати билан «Ифтихор» ва «Иқбол» маҳалла фуқаролар йиғинлари янгидан барпо қилинган маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди. Ҳар бир маҳалла ўз биносига эга бўлди, бинолар қурилиши учун 900 млндан ортиқ маблағ сарф қилинди.

Очилиш тадбирида туман ҳокими С. Авезов, маҳалла раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар.

Перейти к содержимому