Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғарма раиси Т. Саттаров Элликқальа туманига ташриф буюрди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғарма раиси Т. Саттаров Элликқальа туманига ташриф буюрди.

Элликқальа туманида Ўзбекистон Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиб, 1000 та хонадонда бир бир ярим сотихли иссиқхоналар қурилди.

Биргина мисол сифатида «Қаватқальа» маҳалласи ва бир қанча аҳоли томорқаларида иссиқхоналарнинг экилиб фойдаланилаётганлигини кўриш мумкин.

Куни кеча Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғарма раиси Т. Саттаров Элликқальа туманига ташриф буюриб иссиқхоналарни яна ҳам кенгайтириш бўйича семинар ўтказди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси жамғарма вакили А.Ажимов, Кенгаш раиси М.Абдуллаев, овул ва маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда томорқа эгалари, уста деҳқонлар қатнашдилар. Семинарда томорқа ер эгалари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар

Перейти к содержимому