Биргаликда очиқ жамият сари!

Биргаликда очиқ жамият сари!

Биргаликда очиқ жамият сари!

Шу кунларда Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент-тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги ана шундай тадбир O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Элликқалъа тумани маданият саройи очиқ майдонида ташкил қилинди.
“Биргаликда очиқ жамият сари!” шиори остида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда туман ҳокими С. Авезов, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов, Ижроия қўмита бўлим мудири С.Марипов, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди

Учрашувда сўз олган партия вакиллари бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам эканини таъкидлашди.
Тадбирда партия фаоллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30-апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

Перейти к содержимому