Элликқалъа туманига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда хусусий уруғчилик корхоналари раҳбарлари иштирокида Пахтачилик кенгашининг янги тизим жорий этилган Элликқалъа туманида 2023 йилда нав жойлаштириш режасига асосан уруғлик чигитни ташиш (етказиб бериш) ишларининг ҳолати, уларни экишга тайёрлаш ва чигит экиш ишларининг ҳолатини ўрганиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ўрганишлар ва сайёр йиғилиш ташкил этилди.
Даставвал, Пахтачилик кенгаши томонидан Элликқалъа туманида жойлашган “Bo‘ston Cluster” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига қарашли уруғлик чигитни дорилаш цехига ташриф буюрилиб, у ердаги уруғлик чигитни тайёрлаш ишлари билан танишилди ва фикр мулоҳазалар билдирилди.
