Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан янгича ишлаш тизими
Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Кейинги йилларда уни ривожлантириш борасида қатор амалий ишлар амалга оширилди. Бугун 1-апрель куни Элликқалъа тумани ҳокими С.С.Авезов бошчилигида маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев иштирок қилди ва сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларнинг бугунги ҳолати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда маҳалла ва махаллалардаги ёшлар етакчилари, хоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторларининг роли ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Маълумки, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Бу борада ҳар бир фуқаро онгида «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» деган туйғуни шакллантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Таъкидланганидек асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир. Бу масалада ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қўшимча имкониятлар яратишга энг асосий эътибор қаратиш, айниқса аёл-қизларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, айрим жиноятларни сезиларли камайтиришга эришилмагани, баъзи жиноят турлари ошгани каби камчиликларни кескин танқид қилди. Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, ўзаро хамкорликни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омили эканлиги таъкидланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академияси маъсул ходими Музаффар Мўминов Қорақалпоғистон Республикасида янгидан тадбиқ қилинаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, ички ишлар органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган ”Махаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан янгича ишлаш тизимини” тўғрисидаги қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушинча берди.
Йиғилишда тумандаги маҳаллалардаги «Бешлик» вакиллари тегишли масъуллар, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар