Элликқалъа туманида мактабга узоқдан қатнайдиган эҳтиёжманд оила фарзандларига велосипедлар совға қилинди
Туманнинг олис ҳудудларидан бири «Бухан Мерей» аҳоли пунктида истиқомат қилувчи боқувчиси йўқ, ижтимоий ҳимояга муҳтож Рита Сарсенбаеванинг уч нафар егизак фарзанлари Ислам, Абдуғани, Карим Қутлимуратовларга ҳомийлар томонидан велосипедлар совға қилинди. Сабаби улар уйидан мактабигача 3.5 км. узоқликдан қатнайди.
Болажонларга совғалар туман ҳокими С. Авезов ва ҳомийлар, ҳудуд масъуллари иштирокида топширилди. Болажонлар қувончининг чеки йўқ.
Туман ҳокими С. Авезов оиланинг муоммо ва мурожаатларига қизиқди ва ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берди.