Тарғибот гуруҳи аъзолари Элликқалъада…

Тарғибот гуруҳи аъзолари Элликқалъада…

Тарғибот гуруҳи аъзолари Элликқалъада…

Бугун, Элликқалъа туманидаги маданият саройида «Янги Конституция-халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси» шиори остида хотин-қизлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар илмий тадқиқот институти директори ўринбосари, педогогика фанлари доктори, профессор О. Мусурманова,  Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси бош юристконсульти И.Қутлимуратов, Миллий гвардия хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Д.Худайбергеновалар туманимиздаги «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар,  маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, «одобли қиз» ва «маърифатли она» қиёфасини шакллантириш, фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.