Чигит экиш ишлари мониторинги ўтказилди.
Бу йилги ноқулай об-ҳавога қарамай Элликқалъа туманида чигит экиш мавсумини тез кунларда сифатли якунлашга алоҳида эътибор қаратилиб, чигит экиш ишлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 11 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Адмнистрацияси ишчи гуруҳи томонидан Элликқалъа туманида жорий йилда чигит экиш мавсумига тайёргарлик ва далаларга чигит экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида қатор объектларни кўздан кечирдилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим катта прокурори Қадирбай Бекмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, мониторинг ўтказди. Туманда 12 та худудда чигит етказиб бериш шаҳобчалари ташкил этилган бўлиб уларда 181 та чигит ивитиш хандаклари мавжуд. Ишчи гуруҳи аъзолари даставвал «Бўстон кластер” МЧЖга қарашли “Акчакул-1” участкаси уруғлик чигитни фермер хўжаликларига етказиш шахобчасида бўлиб, бу ерда уруғлик чигитларни туксизлантириш ва дорилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ерда мутахассислар томонидан уруғлик материали тайёрлаш, чигитларни дорилаш ҳолати, дала майдонларига етказиб бериш тартиби кўрсатиб берилди. Уруғлик чигити қайта ишлашнинг стандарт талабларига мувофиқлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бевосита далаларга экишга тайёрлаб қўйилган чигитлар ўрганилди ҳамда сифатли чигитларни экиш бўйича топшириқлар берилди.
Жорий йилда туманда чигит экиладиган майдонларнинг 395 гектарига Бухоро-102, 6912 гектарга Султон нави, 1626 гектарга Чимбой-5018 навлар экилади, Шунингдек 582 гектар истиқболли навлар, 679 гектар янги навлар пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлар кесимида жойлаштирилган.
Ишчи гуруҳ томонидан Элликқалъа тумани 2-сектор худудидаги фермер хўжалиги даласида сайёр йиғилиш ташкил этилди. Унда чигит экиш ишларининг тўғри ташкил этилиши, жумладан агротехник тадбирлари сифатли ўтказиш, минерал ўғитларнинг қўлланиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ишчи гурух аъзолари чигит экилаётган пахта майдонлари бевосита жойига чиққан ҳолда пахта далаларининг жорий ҳолати ўрганилди. Хусусан, намунавий майдон сифатида алоҳида танлаб олинган контурда юқори ҳосилдорликни таъминлашга оид кўрилаётган агротехник тадбирлар муҳокама қилинди. Пахта экиладиган майдонлар четларидан унумли фойдаланиш мақсадида тут, узум кўчатлари, зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш билан бирга қўшимча даромад олишга қаратилган экинларни экиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари 2023 йил ҳосили учун экилган ғалла далаларида бўлиб, ниҳолларнинг парвариши билан танишдилар.